КОНСТИТУЦИЯДА МАЪНАВИЙ МЕРОСНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Аннотация
Референдум асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституцияда маънавий ва маданий меросни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилган.Бош Қомусимизнинг Фуқароларнинг бурчлари деб номланган бобнинг 61-моддасида “Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий меросини асраб-авайлаши шарт. Тарихий, маънавий, маданий, илмий ва табиий мерос давлат томонидан муҳофаза қилинади”, дея қайд этилган. Аждодлар қолдирган меросни сақлаш, келгуси авлодга бус бутун етказиз ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади. Айниқса, қадрият даражасига кўтирилган гўзал урф-одат ва анъаналаримиз безавол сақлаш, уни ҳурмат қилиш, ёш авлодга ўргатиш муҳим масала ҳисобланади.